Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » БОЛА ПУЛИ ЭГИЗАК БОЛАЛАРГА ҚАНДАЙ ТЎЛАНАДИ.

БОЛА ПУЛИ ЭГИЗАК БОЛАЛАРГА ҚАНДАЙ ТЎЛАНАДИ.

09 май 2023 йил
198
0

 САВОЛ;
Мени 6 ойлик эгизак фарзандларим бор. Бола пули олиш учун мурожаат қилсам уларнинг хар иккисига хам уч ёшга тўлмаганлиги сабабли бир хил нафақа бериладими ?

ЖАВОБ;
Вазирлар Маҳкамасининг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомда, агар бир оилада туғилган болалар эгизак бўлса, уларнинг бири ёши 3 ёшгача бўлган кичик бола, кейингилари мос равишда иккинчи, учинчи ёки тўртинчи ҳисобланади деб кўрсатилган.

Юқоридаги нормани содда тилга таржима қиладиган бўлсак, агар сизни оилавий шароитингиз бола пули олиш учун белгиланган нормаларга тўғри келса, сизни эгизак фарзандларингиздан бири уч ёшга тўлмаганлик нафақаси сифатида 325 000 сўм, иккинчи фарзандингизга эса иккинчи фарзандларга бериладиган миқдорда яъни, 150 000 сўм болалар нафақаси тайинланади. Шунда сизни эгизак болаларингиз учун жами бўлиб 475 000 сўм болалар нафақаси берилади.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Зарбдор туман бўлими

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар