Расмий муносабат
Миллий телеканалининг “Миллар” кўрсатувида Жиззах вилояти Зарбдор тумани Тараққиёт МФЙ Янгиҳаёт аҳоли пунктида истиқомат қилувчи фуқаролар мурожаати юзасидан расмий муносабат.
Зарбдор туман қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимининг маълумотга кўра мурожаатчилар яшаб келаётган нотурар жой туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимга қарашли 23-сонли умумтаълим мактаби биноси ҳисобланади. Ушбу бино Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги балансидаги бино ҳисобланади. Ушбу мактабда ўқувчилар сони ортиши, қўшимча дарс хоналарга эҳтиёж сезилганлиги сабабли, бино маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган. Ушбу бинода вақтинчалик яшаётган фуқаролар, шу ҳудудда жойлашган тадбиркорга тегишли бўлган бино таъмирланиб, яшаш шароитига эга бўлгандан сўнг, ижара тўловлари кафолатланган ҳолда кўчириб ўтказиш режалаштирилган.