Зарбдор туманида “Очиқ бюджет” лойиҳаси орқали 2022 йил 1- ва 2-мавсумда қилинган ишлар юзасидан маълумот
Зарбдор туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 августдаги “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3917-сонли ва 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли ҳамда 2021 йил 22 сентябрдаги “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштиришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5250-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида қуйдаги ишлар амалга оширилган.
2022-йил ташаббусли бюджет 2-мавсуми учун 1-мавсумидан қолдиқ маблағ 8.7 млн.сўм маҳаллий буджет маблағлари ҳисобидан 2 792,7 млн.сўм, жорий йил 1-чорак маҳаллий буджет даромадларининг режадан орттириб бажарилган маблаглар хисобидан 1 000,0 млн.сўм 2-чорак маҳаллий буджет даромадларининг режадан орттириб бажарилган маблаглар хисобидан 69,0 млн.сўм жами 3 870,4 млн.сўм маблағлар фуқаролар учун ташаббусли буджет жамғармасига йўналтирилганлиги ва ушбу 3 870,4 млн.сўм маблағлар белгиланган тартибда туман ҳокимлиги қошида очилган “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” га тўлиқ ўтказилганлиги. 15 июлдан 3 августга ташаббусли бюджет 2-мавсуми бошланди. Openbudget.uz веб сайти орқали мавжуд маҳаллий муаммоларни бартараф этиш мақсадида туманда истиқомат қилувчилар учун аҳамиятга эга бўлган хар хил мазмундаги жами 204 та таклифлар билдирилди. 4 августдан 23 августга қадар ушбу таклифларнинг 115 таси овоз бериш жараёнида иштирок этганлиги ҳамда якунда 3 та ташаббус энг кўп овоз тўплаб ғолиб бўлган.
Шунингдек ғолиб деб топилган лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан бюртмачи ташкилотларни аниқлаш бўйича манзилли рўйхат шакиллантирилган ҳамда Ҳалқ депутатлари туман кенгаши томонидан тасдиқланган.
Ғолиб деб топилган ҳар бир лойиҳа учун бюртмачи ташкилотларга “401722...” маблағлар манбаси билан алоҳида ҳисобварақлар очилган ҳолатда тегишли маблағларни молиялаштирилган.
Жумладан:
1765 та овоз билан 1-ўринни Навбахор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Халқ таълими бўлимига қарашли 30-сонли умумий ўрта таълим мактабига спорт зал қуриш учун 1 200,0 млн.сўм ажратилди.
1644 та овоз билан 2-ўринни Тараққиёт маҳалла фуқаролар йиғини Олтинсой қишлоғи ҳудудида жойлашган Халқ таълими бўлимига қарашли 11-сонли умумий ўрта таълим мактабига қўшимча ўқув биносини қўриш учун 900,0 млн.сўм ажратилди.
1181 та овоз билан 3-ўринни Шарқ Юлдузи маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Халқ таълими бўлимига қарашли 13-сонли умумий ўрта таълим мактабини жорий таъмирлаш учун 1 200,0 млн.сўм ажратилди.
Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати