Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқларда “ЗАРБДОРГА ЯРАШМАГАН КУТУБХОНА” мавзусидаги мақола юзасидан расмий муносабат
Ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўлимининг маълумотга кўра Зарбдор тумани ахборот-кутубхона марказининг ҳозирги кунда маъмурий биноси мавжуд эмаслиги боис Зарбдор туман касб – ҳунар мактабининг биносида фаолият олиб бормоқда. 2022 йил туман марказида Тинчлик МФЙ биносида кутубхона очилиб фаолияти йўлга қўйилган.
Жорий йилда туман марказидан, тегишли қарор асосида тадбиркорга ер ажратилган бўлиб, Зарбдор тумани ахборот-кутубхона маркази фаолият олиб бориши учун барча қулайликларга эга бўлган бино фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Кутубхона фондини бойитиб бориш мақсадида китоб марафонлари ўтказилиб, ҳомийлар томонидан бадиий, сиёсий ва дидактик адабиётлар совға қилиб борилмоқда. Маҳаллий бюджет маблағларининг ортириб бажарилган қисмидан тумани ахборот-кутубхона маркази фондини бойитиш мақсадида китоблар олиб берилиши режалаштирилган.