Хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича долзарб икки ой тадбири
Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг февраль-март ойлари “Хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича долзарб икки ой” деб эълон қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан эълон қилинган "Хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича долзарб икки ой" тадбири муносабати билан Зарбдор туман юридик хизмат кўрсатиш маркази томонидан юридик хизмат кўрсатиладиган Зарбдор туман маданият бўлимида фаолият юритувчи хотин-қизлар учун семинар-тренинг ташкил этилди.
Семинарда 20219 йил 2 сентябрда қабул қилинган “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонуни хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрнига қаратилган ҳуқуқий ҳимоя, ҳуқуқий кафолат сиафтида қабул қилинганлиги ва соҳага оид бошқа қонун ҳужжатларининг мазмун моҳияти тушунтирилди.
Семинарда Зарбдор туман Юридик марказ ходимлари томонидан хотин-қизларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар бўйича тушунтиришлар берилди.
Ўзбекистон Республикасининг меҳнат қонунчилигида белгиланган имтиёзлар, Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонуни қисқача тушунтирилиб ўзларини қизиқтирган, ҳамда амалиётда дуч келаётган муаммолари юзасидан саволларига атрофлича жавоб берилди.
Тадбирдан кўзланган мақсад Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ҳуқуқларини таъминлаш ва оилавий зўравонликнинг олдини олиш бўйича Республикамизда олиб борилаётган ишлар, уларнинг натижадорлиги, хотин-қизларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича механизмларни такомиллаштириш масалалари, зўравонликнинг турлари ва кўринишлари бўйича жавобгарлик ва масъулиятни оширишга қаратилган.
Зарбдор туман юридик хизмат кўрсатиш маркази