Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Ботулизмдан эҳтиёт бўлинг!

Ботулизмдан эҳтиёт бўлинг!

12 апрель 2022 йил
378
0

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири - Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2022 йил 11 январдаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича 2021 йилда бажарилган ишлар якуни ва 2022 йилдаги асосий вазифалар тўғрисида”ги 1-сонли буйруғи, Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссияси йиғилишининг 2022 йил 28 февралдаги 3-сон баёни, Жиззах вилоят ҳокимининг 2022 йил 25 март кунидаги “Жиззах вилоят ҳудудида 2022 йилнинг 1 апрель кунидан 1 май кунига қадар Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва фуқаро муҳофазаси ойлигини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 5-сонли буйруғининг ижросини, таъминлаш ҳамда Зарбдор тумани ҳудудида Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва фуқаро муҳофазасини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш, бўлимлар, идоралар, жамоат ташкилотлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари масъул ходимларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш, ушбу йўналишдаги ишларни ўз вақтида, сифатли бажарилишига эришиш, мавсум давомида аҳоли хавфсизлигини таъминлаш одамлар ҳаёти, соғлиғи ва моддий бойликларига зарар етказиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш мақсадида ботулизм озиқ-овқатдан захарланиш.... 

“Ботулизм” термини лотинча “botulus” яъни калбаса сўзидан келиб чиқган. Ботулизм билан касалланиш айникса уй шароитида тайёрланган калбаса, дудланган ва тузланган балиқ, помидор, бодринг, баклажон икралари махсулотларини  тозаламасдан, етарлича термик ишлов бермасдан, идишларни  стерилламасдан  ёпиш ва уларни истемол килиш окибатида пайдо бўлади.

Ботулизм-касаллиги кўзғатувчиси (Clostridium botulinum) токсинлари (ботулотоксин, нейротоксин) билан зарарланган озиқ-овқат маҳсулотларини истъемол қилиниши натижасида юзага келадиган озқозон-ичак ва асаб тизимида кучли бузилишлар,мускуллар паралижи ва парези билан кечадиган оғир ўткир токсико-инфекцион касаллик. 

Касалликда асосан марказий нерв системаси ва орқа мия нервлари зарарланиши билан кечади. Заҳарли бўлган ёки касаллик келтириб чиқарувчи микроблар сақловчи озиқ - овқат маҳсулотлари истеъмол қилиниши натижасида организмда  юзага келувчи касаллик ҳолати овқатдан заҳарланиш дейилади. Бу касаллик - одамларни оммавий, гуруҳли ва алоҳида жабрланишлари кўринишида юзага келади. Овқатдан заҳарланишлар кутилмаганда юзага келиши ва қисқа давомийлиги билан характерланади. Овқат токсикоинфекцияси – бактериялар ажратадиган заҳарлар таъсири натижасида юзага келадиган касалликдир. Овқат токсикоинфекцияларига эскириб қолган ва турли бактериялар билан ифлосланган овқатларни истеъмол қилиш оқибатида пайдо бўладиган бир гуруҳ касалликлар киради. Овқатдан заҳарланишларнинг энг оғир шакли ботулизм бўлиб, унинг қўзғатувчиси табиатда кенг тарқалган ва узоқ муддат тупроқда спора ҳосил қилиб сақланиб қолади. Бу микроб ҳавосиз муҳитда кўпаяди, (масалан консервалашда), унга ошқозон шираси таъсир қилмайди ривожланган микроблар ўзларидан илон заҳридан 375.000 марта кучли токсин (заҳар) ишлаб чиқаради. 

Ботулизм оғир кечиши ва ўлим кўрсатгичлари юқорилиги сабабли унга қарши жиддий чоралар кўрилишини талаб қилади. Бу касалликни мураккаб томони шундаки уни грипп сингари эмлаб ёки дизентерия сингари антибиотиклар билан даволаб бўлмайди. 

 “Касалликни даволагандан кўра, уни олдини олиш осон” деган  тиббиётнинг олтин қонуни бу касалликка жуда мос келади.

 

Зарбдор туман ФВБ  П ваНБ бошлиғи

Холмурадов Санжар

тел 93 300 22 27

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар