Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Зарбдор туман ҳокимлиги Бўстон шаҳарчасида ифторлик дастурхони ёзди

Зарбдор туман ҳокимлиги Бўстон шаҳарчасида ифторлик дастурхони ёзди

30 апрель 2022 йил
386
0

Муборак Рамазон ойи муносабати билан Зарбдор туман ҳокимлиги ташаббуси билан Маҳалла хайрия жамоат фонди томонидан Бўстон шаҳарчаси “Олтин водий” маданият саройи ҳовлисида ифторлик дастурхони ёзилиб, туманимиздаги нуронийлар, ногиронлиги бор фуқаролар, эҳтиёжманд оилалар ҳамда ҳашарда иштирок этганлар таклиф этилиб, Қуръон тиловат қилинди. 

Ифторлик аввалида сўз олган нуронийларимиз улуғ ойда ён-атрофдагиларга меҳр-саховат кўрсатиш, яқинлар ҳолидан хабар олиш катта савоб эканини таъкидлаб, ҳокимликлар ва ташкилотлар томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, нуронийлар ва боқувчисини йўқотган ёшлар ҳолидан хабар олиш ишлари бошлаб юборилганини таъкидлади. 

Ифторлик иштирокчилари юртимизга тинчлик-осойишталик, деҳқонларимиз ҳосилига барака, Президентимиз раҳбарлигида юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларига ривож тилаб, дуога қўл очишди.

Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар