"Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги" шиори остида Зарбдор туман маҳалларида умумхалқ хайрия ҳашари ташкил этилди
Ҳар йили улуғ байрамлар арафасида яхши ниятлар билан ҳашар ўтказиш хайрли анъанага айланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 апрелдаги 199-Ғ сонли фармойиши асосида ташкил этилган умумхалқ хайрия ҳашарида Зарбдор туманидаги барча маҳаллаларда ташкил этилди. Жумладан тумандаги 15 та қабристонда тозалаш ва ободонлаштириш ишлари, “Яшил макон” умумиллий лойиҳаси доирасида барча хонадон ва кўчаларда гул кўчатлари, мевали, манзарали дарахтлар экишди, мавжуд дарахтларни оқлаш ва буташ ишларини амалга оширдилар.
Туманимиз нуронийлари ҳам ушбу тадбирда муносиб ҳисса қўшдилар, жумладан Зарбдор тумани Бўстон шаҳарчасида жойлашган “Олтин водий” маданият саройи ҳовлисига манзарали ва мевали дарахт кўчатларини экишди.
Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати