Zarbdor dehqon bozoridagi noqulay sharoitdan jabr ko‘rayotgan tadbirkorlar мавзусида ижтимоий тармоқларда тарқалган видео хабар бўйича РАДДИЯ
Қадим-қадимдан шаклланган халқимизнинг ўзига хос қадриятлари бўлган ризқ-рўзимиз бўлган экинлар экиш, чор-атрофни, кўча ва гузарларни, хонадонларимизни тозалашдай ҳайрли ишларни амалга ошириб келган. Кексаларимиз “Ҳар ким ўз атрофини тоза тутса, бутун шаҳар покиза бўлади”, деб бежиз таъкидлашмаган. Ҳақиқатдан ҳам ҳар бир ҳудуд инсонлар томонидан тоза ва озода сақланса, саранжом саришта тутилса, шунингдек, бўш жойларга мевали ва манзарали кўчатлар ўтказилса, шубҳасиз, ҳар бир ҳудудимиз обод ва гўзал масканга айланади.
Афсуски, бугун кўпчилик ана шу нақллар моҳиятини англамаётгандек гўё. Ўз хонадони, иш жойи ва унинг атрофини саранжом-саришта сақлашга аввало, шу уйда яшовчилар, ишловчилар масъул ва бундан манфаатдор эканлигини унутиб қўйдик.
Видеода кўрсатилган ҳудуд Зарбдор деҳқон бозори ҳудуди ҳисобланади. Зарбдор деҳқон бозори “Zarex market group” МЧЖга қарашли бўлиб, тегишли қарор билан тадбиркорга берилган. Қарорнинг 3-бандида “Zarex market group” МЧЖга бозор атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тўғрисида талаб қўйилган. Бундан ташқари фуқаро Т.Сга савдо дўкони қуриш учун берилган қарорда ҳам савдо дўконлари атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш талаби қўйилган.
Бу талабга панжа ортидан қараётган тадбиркорлар бир неча маротаба огоҳлантирилган. Ушбу талабларни бажармаган юридик ва жисмоний шахсларга Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 161-моддасида Шаҳарларни ва бошқа аҳоли пунктларини ободонлаштириш қоидаларини бузиш, Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг ҳудудларини ободонлаштириш қоидаларини бузиш, шунингдек тозалик ва санитария тартибини таъминлаш қоидаларига риоя қилмаслик фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.
Бозор ҳудудидан ташқарида вақтинчалик дўконлар ҳам фаолият юритади. Бозорнинг шарқий дарвозаси ташқарисидан бир қатор фуқароларга бозор маъмурияти томонидан кўчма дўконларни ўрнатишга ноқонуний рухсат берилган.
Бундан келиб чиқиб, атрофни ободонлаштириш бозор маъмурияти зиммасида бўлиши белгиланиши зарур.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда бозор маъмурияти ва бозор атрофидаги тадбиркорлар келишган ҳолда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини ўзлари олиб борилиши лозим бўлади.
Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати