Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича долзарб икки ой тадбири

Хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича долзарб икки ой тадбири

31 март 2022 йил
389
0

Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг февраль-март ойлари “Хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича долзарб икки ой” деб эълон қилинган. 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан эълон қилинган "Хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича долзарб икки ой" тадбири муносабати билан Зарбдор туман юридик хизмат кўрсатиш маркази томонидан юридик хизмат кўрсатиладиган Зарбдор туман халқ бўлимида фаолият юритувчи хотин-қизларучун семинар-тренинг ташкилэтилди. 

Семинарда 20219 йил 2 сентябрда қабул қилинган “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонуни хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрнига қаратилган ҳуқуқий ҳимоя, ҳуқуқий кафолат сифатида қабул қилинганлиги ва соҳага оид бошқа қонун ҳужжатларининг мазмун моҳияти тушунтирилди. 

Семинарда Зарбдор туман Юридик марказ ходимлари томонидан хотин-қизларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар бўйича тушунтиришлар берилди.

Ўзбекистон Республикасининг меҳнат қонунчилигида белгиланган имтиёзлар, Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонуни қисқача тушунтирилиб ўзларини қизиқтирган, ҳамда амалиётда дуч келаётган муаммолари юзасидан саволларига атрофлича жавоб берилди. 

Тадбирдан кўзланган мақсад Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ҳуқуқларини таъминлаш ва оилавий зўравонликнинг олдини олиш бўйича Республикамизда олиб борилаётган ишлар, уларнинг натижадорлиги, хотин-қизларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича механизмларни такомиллаштириш масалалари, зўравонликнинг турлари ва кўринишлари бўйича жавобгарлик ва масъулиятни оширишга қаратилган.

Зарбдор туман юридик хизмат кўрсатиш маркази

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар