Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Зарбдор тумани 2-сектор ҳудудидаги Янгиобод МФЙда “Аҳоли ва ёшлар билан сектор раҳбари учрашуви” бўлиб ўтди.

Зарбдор тумани 2-сектор ҳудудидаги Янгиобод МФЙда “Аҳоли ва ёшлар билан сектор раҳбари учрашуви” бўлиб ўтди.

23 июнь 2022 йил
229
0

Бугун, 23 июнь куни Зарбдор туман 2-сектор ҳудудидаги Янгиобод МФЙда “Аҳоли ва ёшлар билан сектор раҳбари учрашуви” бўлиб ўтди. Унда жисмоний ва юридик шахслар ўз масалалари юзасидан бевосита туман прокурорининг ўринбосари Дилшод Абдурасуловга мурожаат қилишди. Унда тумандаги барча мутасадди корхона ва ташкилотлардан масъул вакиллар иштирок этишди.

Қабул давомида 10 га яқин фуқаролардан турли мазмундаги таклиф ва мурожаатлар келиб тушди.

Мурожаатларнинг аксарияти даволаниш учун моддий ёрдам, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, электр энергияси, шунингдек ишга жойлашиш ва ер олиш билан боғлиқ мурожаатлар ташкил этмоқда.

5 та мурожаатлар жойида ҳал этилган бўлса, қолган мурожаатлар ижроси юзасидан тегишлилиги бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди. 

Мурожаатлар ижроси сектор раҳбари томонидан назоратга олинди.

Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар