Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95

Мурожаат

07 июнь 2023 йил
600
0

Зарбдор тумани Оқбулоқ қишлоғида яшовчи фуқароларга томорқа учун ажратиб берилган ер майдонларини қайтариб олишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати юзасидан 

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия Вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлигининг давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилояти бошқармаси Зарбдор туман филиали ҳамда Зарбдор туман қурулиш ва уй-жой коммунал бўлимининг маълумотига кўра Оқбулоқ МФЙ ҳудудида яшовчи фуқароларга Қишлоқ советининг қарорига асосан дала томорқа сифатида фойдаланиш учун Оқбулоқ МФЙ ҳудудидан 0,25 гектар ер майдони ажратиб берилганлиги кўрсатилган.

 Фуқаролар томонидан бугунги кунда фойдаланиб келинаётган дала томорқа сифатида ер майдони ажратиб бериш тўғрисида тегишли ҳужжатлар нусхаси талаб қилинганда улар томонидан давлат архивлари томонидан тасдиқланган ҳеч қандан ҳуқуқий ҳужжатни тақдим этилмаган. Шу сабабли бирорта фуқароларнинг дала томорқа ерларига нисбатан кадастр ҳужжати шаклланмаган, кадастр ҳужжатини тайёрлаб бериш бўйича фуқаролар томонидан мурожаатлар ҳам бўлмаган. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ва қонун ости ҳужжатларида деҳқон хўжаликларига қуйидаги талаблар белгилаб қўйилган:

а) Ўзбекистон Республикасининг “Дехқон хўжалиги тўғрисида”ги Қонунининг 10-моддасида деҳқон хўжалигига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида берилган томорқа ер участкасидан фойдаланганлик учун ҳақ (ер солиғи) тариқасида ундирилиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил асосий макро иқтисодий кўрсаткичлар прогонози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-2669-сонли Қарорининг 8-иловасида Жиззах вилояти бўйича аҳоли пунктидан ташқарида деҳқон хўжаликлари учун ер солиғи ҳар бир 0,01 гектар ерга 2 минг 514,7 сўм қилиб белгиланган.

Оқбулоқ МФЙ фуқаролари томонидан дала томорқа ерларига нисбатан кадастр ҳужжати шаклланмаганлиги сабабли солиқ тўловлари ҳам амалга оширилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  “Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтқазиш тартибини такомиллаштириш  чора-тадбирлари тўғрисида”ги 29.12.2018 йил 1060-сонли қарори билан тасдиқланган  низомнинг 4-бандида “Юридик ва жисмоний  шахсларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқи” ушбу ҳуқуқлар мазкур  низомга мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин кучга киришлиги ҳамда 11-бандига мувофиқ кўчмас мулк объектлари мулкдорлари ёхуд уларнинг ваколатли вакиллари кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқ  ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар вужудга келган, бошқа шахсга ўтган, ҳуқуқий ҳолати ўзгарган кундан бошлаб бир (1) ой муддатда ҳуқуқни белгиловчи хужжатларни  илова қилган ҳолда кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтқазиш ҳақида ариза билан кўчмас мулк жойлашган жойдаги Давлат хизматлар марказига ёки Интерактив давлат хизматлари ягона портали воситасида мурожаат қилишлари шартлиги белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг «Ер тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни амал қилган даврда (1990 — 1998 йилларда) олинган ер участкаларига бўлган мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат архивлари томонидан тасдиқланган қуйидаги ҳужжатлар асос бўлади, шунингдек, мазкур ҳужжатлар давлат архивлари сақловида мавжуд бўлмаган ёки уларни топиш имкони қолмаган тақдирда, ўрнатилган тартибда суднинг қарори билан белгиланади:

-шаҳарлар (туманлар) ҳокимларининг Ўзбекистон Республикаси фуқароларига якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун шаҳарлар ерларидан мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқида ер участкалари бериш тўғрисидаги қарорлари;

-шаҳарчалар ва қишлоқлар (овуллар) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг Ўзбекистон Республикаси фуқароларига якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун шаҳарчалар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг собиқ колхозлар, совхозлар ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ҳудудида бўлмаган ерларидан мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқида ер участкалари бериш тўғрисидаги қарорлари;

-қишлоқлар (овуллар) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг Ўзбекистон Республикаси фуқароларига қишлоқ жойларида шахсий ёрдамчи хўжалик юритиш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқида ер участкалари бериш тўғрисидаги қарорлари.

Ўрганиш жараёнида мурожаат қилган фуқароларнинг кўшнилар томонидан 2018 йилгача томорқа ер майдонларида қурилган уй-жойлар, Оқбулоқ МФЙ ҳудудида яшовчи фуқароларга ўзини-ўзи бошқариш органи томонидан томорқа сифатида фойдаланиш учун берилган ер майдонларида жойлашганлиги, кадастр ҳужжатлари мавжуд эмаслиги,  шу ҳудудда яшовчи кўпчилик фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида" 2018 йил 20 апрелдаги ПФ-5421-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 июндаги 461-сонли қарори қабул қилинганлиги муносабати Зарбдор туман Давлат хизматлари агентлигига ариза билан мурожаат қилиб, бир марталик йиғимларни тўлаб  кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб олганлиги маълум бўлди.

2018 йилгача уй-жой қурмаган фуқаролар шу даврга қадар ҳозирги кунда даъво қилаётган томорқа учун ажратилган ер майдонларидан томорқа сифатида фойдаланмаган. (ГОГЛЕ харитасидан 2015 йилдан 2023 йилгача бўлган фотосуратлари илова қилинади)

Илова

oq-buloq-google-tasvir.pdf [1,17 Mb] (юклаб олинди: 29)

Онлайн: oq-buloq-google-tasvir.pdf

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар