Ўзбекистонда боқувчисини йўқотган тақдирда пенсия ва нафақалар миқдори оширилиши режалаштирилмоқда
Тегишли қонун лойиҳаси депутатлар томонидан маъқулланди.
Ўзгартишларга кўра, боқувчисини йўқотганлик муносабати билан болаларга (етим болаларга) тайинланадиган нафақа миқдори ота ва онанинг иш ҳақининг умумий суммасидан келиб чиқиб, БХМнинг 12 баравари миқдорида оширилади. Ҳозирги вақтда нафақа миқдори БХМнинг 10 баробарига тенг.
Бундан ташқари, пенсияни ҳисоблаш учун БХМнинг 12 баравари миқдорига тенг бўлган ўртача ойлик иш ҳақи ҳисобга олинади. Ҳозирги вақтда пенсия БХМнинг 10 баробари миқдорида ҳисобланади. Агар қонун қабул қилинса, у 2023 йил 1 январдан кучга киради.
Зарбдор туман Пенсия жамғармаси
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)