Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Сув тежовчи технологияларни муддатида жорий этиш ишлари Инспекция назоратида

Сув тежовчи технологияларни муддатида жорий этиш ишлари Инспекция назоратида

28 июль 2022 йил
286
0

Тобора кучайиб бораётган сув тақчиллиги ҳамда сув ресурсларига бўлган эҳтиёжнинг кундан-кун ўсиб бораётгани қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш самарадорлигини кескин оширишни талаб этмоқда. 

Шу боис сувнинг ҳар бир томчисидан самарали фойдаланиш, сув исрофгарчилигига йўл қўймасликни давр талаб этмоқда. Бу борада, Зарбдор туманида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, “Ўзагроинспекция”нинг Жиззах вилояти Зарбдор туман бўлим томонидан сув тежовчи технологияларни жорий этиш, шартнома шартларини муддатларида бажарилиши ҳамда сифатли материаллардан фойдаланган ҳолда ускуналарни ўрнатиш каби ишлар назоратга олинган.

2021 йил туманда 1140 гектар майдонда томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологияси жорий этилиши режалаштирилган. Сув тежовчи ускуналарни харид қилиш ва ўрнатиш мақсадида ёрдамчи ташкилотлар билан 28 та шартномалар тузилган. Бугунги кунда 1140 гектар майдонда томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун қурилиш ишлари якунланган.

Шу билан бир қаторда, жорий йилда пахта хом ашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологиялардан кенг фойдаланиш бўйича зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди. Унга мувофиқ, 1600 гектар пахта майдонларида сув тежовчи технологиялари ўрнатилади.

Сув тежовчи технологиялар ускуналарини харид қилиш учун фермер ва тадбиркорларга яратилган имтиёзлар алоҳида аҳамиятга эга.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги “Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 95-сонли қарори билан тасдиқланган низомга асосан томчилатиб суғориш тизимлари жорий этилган майдонларга субсидиялар ажратилиши белгиланган, унга кўра, пахта ва узум плантацияларига – 8 миллион сўмдан 11 миллион сўмгача, мевали экинларга – 6 миллион, озуқабоп, мойли, дуккакли экинлар ва доривор ўсимликларга     – 2,5 миллион, сабзавот экинлари ва картошкага - 1,5 миллион, полиз экинларига   – 1,3 миллион сўм миқдорида субсидиялар ажратиш белгиланган. Жорий қилинган сувни тежайдиган суғориш технологияларидан суғориш мавсумида фойдаланмаслик ҳолатлари аниқланса, ажратилган субсидия давлат бюджетига қайтарилиши ҳам белгилаб қўйилган.  

-Ғўза майдонларини томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш натижасида, сувни икки баробар тежаш ва ҳар гектардан ўртача 40 - 45 центнергача, вилоят бўйича эса, ўртача ҳосилдорликдан 1,5 – 1,7 марта юқори кўрсаткичга эришиш имкони яратилади.

Бу борада Инспекциянинг туман бўлими ходимлари томонидан сувни тежаш технологияларни жорий этиш ишларини белгиланган муддатларда кечиктирмасдан, шартнома шартларини тўлиқ бажарилиши ва қурилишда сифатли материаллардан фойдаланиш бўйича мутасадди ташкилотлар ҳамда фермер хўжаликлари билан учрашувлар ўтказилиб, зарурий кўрсатмалар берилмоқда.

Бекзод Қуролов,

“Ўзагроинспекция”нинг Жиззах вилояти,

 Зарбдор туман бўлими иснпектори

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар