Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Вафот этган шахсга пенсия пули тўландими?

Вафот этган шахсга пенсия пули тўландими?

15 август 2022 йил
269
0

Зарбдор туман прокуратураси билан ҳамкорликда тумандаги тижорат банклари фаолияти юзасидан журналистик суриштирув ўтказилди.

Жорий йилнинг 15 август куни Зарбдор туман прокуратураси билан ҳамкорликда банкларнинг хизмат сифати юзасидан тумандаги тижорат банклари фаолияти бўйича журналистик суриштирув ўтказилди.

Туманда 3 та тижорат банклари мавжуд. Булар: Агро банк, Халқ банки ва Микрокредит банклар. Кунинг иссиқ бўлишига қарамасдан туман прокурори билан юқоридаги банклар фаолияти билан танишдик. Соат 14:30-16:30гача ўрганилганда 3 та банк бошқарувчиси, иш вақти бўлишига қарамасдан, иш жойида эмаслиги, банк олдидаги авто тураргоҳларда автомобилларнинг пала-партиш қўйиб ташлангани кўнгилни хира қилади.

Ушбу вақтда мижозларга хизмат кўрсатиш давом этаётганлиги ва сифати билан қизиқдик. Мижозлар билан суҳбатлашилганда, тўловларни амалга оширилаётганда тармоқ (сервер)даги узулишларни ҳисобга олмаганда, хизмат кўрсатиш яхши. Банк ходимлари билан суҳбат давомида соҳадаги бошқарув раисларининг исми шарфини билмаслиги, охирги марта қандай бадиий адабиёт ўқиганлиги юзасидан берилган саволлар жавобсиз қолди. Тўғри иш кўпдир, лекин ўз устимизда ишлашимиз ва маънавиятимизни бойитиб боришимизда бадиий адабиётнинг ўрни беқиёс. Чорак соат вақтимзни телефон титкилашдан тўхтатиб китоб ўқисак, нур устига аъло нур бўларди. 

Жараён давомида жорий йилнинг февраль-июнь ойларида пенсия ва нафақа пулларини тарқатилиш жараёнида (исми шарфлар шартли ўзгартирилган, барча ўхшашликлар тасодифийдир) фуқаро А.Ага вафот этганидан 8 кун ўтиб пенсия тўланганлиги, фуқаро Б.Б ва В.Вга шу йилнинг февраль ойи пенсия пулидан кам тўланганлиги юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Энг асосийси мижзоларга қулайликлар яратилган. Ҳеч бир мижоз банк ходимларидан норизи эмас. Кун бўйи туриб иши битмаган мижозларнинг кузатилмаганли қувонарли. Бунинг учун банк мутасаддиларига миннатдочилик билдирамиз.

Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар