Зарбдор туман Адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш марказида ўқув амалий семинари бўлиб ўтди.
Жиззах вилояти Зарбдор туманида жойлашган барча Мактаб кадрларлар билан ишлаш мутахассислари билан биргаликда Зарбдор туман Адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш маркази ходимлари А.Абдуваитов тарғибот тадбирида “Э-ҳуқуқшунос” электрон тизими юзасидан ўқув амалий тушунтириш бериб ўтди.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги “Юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-173-сонли қарори юзасидан йиғилиш иштрокчиларига оддий ва содда қилиб семинар трейнинг ўтказилди.
Шунингдек, электрон тизимга ички буйруқ, шартномалар ва бошқа юридик тусдаги ҳужжатларнинг намуналарини киритиш ҳамда мавжуд ҳужжатлар лойиҳалари намуналаридан эркин фойдаланиш ва электрон тизимдан фойдаланувчи ташкилотлар томонидан шахсий кабинетга кириш, ҳар қандай ҳужжат лойиҳаси ва унга таҳлилий материалларни тайёрлаш, қайта ишлаш ва хулоса олиш учун Юридик хизмат кўрсатиш марказига юборади.
Юридик хизмат кўрсатиш марказнинг масъул ходимлари томонидан, тегишли хулоса тайёрлаш, ҳужжатларни электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда, электрон тизимга бириктириш ҳамда ўзаро ҳужжат алмашиш билан боғлиқ ишларни амалга ошириши юзасидан тушунтиришлар берилиб ўтилди.
Электрон тизимдан фойдаланувчи ташкилотлар томонидан Юридик хизмат кўрсатиш марказидан ижобий хулоса олинганидан сўнг такрорланмайдиган махсус рақам бериш ва электрон тарзда қабул қилиш ҳамда ушбу ҳужжатларни автоматик тарзда изчил кетма-кетликда рақамлайди.
Юқоридаги масалалар юзасидан семинар иштрокчиларига аниқ ва қизиқарли қилиб савол жавоб тариқасида фикр алмашиш юзасидан тушунтиришлар берилди
Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати