ПАХТА ҚАБУЛ ҚИЛИШДА ЮЗАГА КЕЛАДИГАН НИЗОЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ БЎЙИЧА ИШЧИ ГУРУҲИ ТУЗИЛДИ
Жорий йилги пахта ҳосилини уюшқоқлик билан нес-нобуд қилмасдан ўз вақтида ва сифатли йиғиб-териб олиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган вазифаларни амалга ошириш мақсадида 2022 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ва қабул қилишда соф(физик) вазн билан кондицион вазн ўртасидаги фарқларнинг ҳаққонийлиги ва чегирмаларнинг адолатли қўлланилиши, тарафлар ўртасида юзага келадиган низоларни олдини олиш мақсадида, Инспекцияга юклатилган вазифалар, топшириқ ва кўрсатмалар ижросини таъминлаш, фермер хўжаликлари, кластерлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига пахта маҳсулоти етиштириш бўйича тузилган шартномавий мажбуриятларнинг бажарилишида, ишончли ҳисоботлар юритилишида қонунбузилишларга йўл қўйилишини олдини олиш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, уларга нобудгарчиликни камайтириш, келиб чиқиши мумкин бўлган зарарни олдини олиш ва низоларни ўзаро жойида ҳал этиш орқали тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 43-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги 575-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси тўғрисида”ги низомига асосан инспекция бошлиғининг 2022 йил 31 августдаги И-70-сонли буйруғига биноан Зарбдор туманида “Арбитраж” гуруҳи ташкил этилди.
Туман арбитраж гуруҳи раҳбари этиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Зарбдор туман бўлими бошлиғи Турдибек Джўраев тайинланди.
Мазкур ишчи гуруҳлари пахта терими мавсумида фермер хўжаликлари ва пахтани қабул қилиш қилиш корхоналари ўртасида топширилаётган пахта хом-ашёсининг сифати бўйича юзага келадиган муаммоли масалаларни тезкор равишда ҳал этиб боради,- дейди бўлим катта инспектори Миролим Юсупов. – Шунингдек, таҳлиллар натижалари бўйича маълумотларни умумлаштириб, ҳар куни “Ўзагроинспекция”нинг вилоят бошқармасига, бошқарма эса Республика “Мувофиқлаштирувчи ишчи гаруҳига” тақдим этади.
“Ўзагроинспекция”нинг Зарбдор туман бўлими