Ажойиб янгилик!
Келгуси йилдан вилоят бюджетлари қўшимча маблағларининг 30 фоизи “Ташаббусли бюджет” лойиҳаларига берилади (https://t.me/Press_Secretary_Uz/2562). Ҳозирда фақат туман ва шаҳар бюджетининг 30 фоизи ажратиларди, энди вилоят бюджети ҳам ажратиладиган бўлди.
Умуман, келгуси йилдан бошлаб маҳаллалардаги инфратузилма учун маблағлар фақатгина “Ташаббусли бюджет” орқали аҳоли овоз берган лойиҳаларга ажратилиши белгиланди.
Бунда “Ташаббусли бюджет” лойиҳалари учун маблағлар 3,5 бараварга оширилиб, 8 триллион сўмга етказилади (жорий йилда 2,2 трлн сўм эди).
“Шунда адолат бўлади, одамлар ўзлари ҳисса қўшган лойиҳаларни, албатта асраб-авайлайди”, — деди Президент.
Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)