Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори (645-сон, 04.11.2022 й.) билан Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида низом тасдиқланди.

Низомга кўра, Жамғарманинг асосий мақсади хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жумладан:
• оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга моддий ёрдам кўрсатиш;
• оилавий ва хусусий тадбиркорлик, ҳунармандчиликни ташкил этишда кўмаклашиш;
• меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашда уларга кўмаклашиш ва рағбатлантиришдан иборат.
Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, шу жумладан, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган оилалардаги хотин-қизларни моддий қўллаб-қувватлаш Жамғарма маблағлари сарфланадиган асосий йуналишлардан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги Фармони билан Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси сифатида қайта ташкил этилган.
Зарбдор туман Адлия бўлими
юридик маркази бош юристконсульти
ААбдуваитов