Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » “МУАММОЛАРНИ БИРГАЛИКДА ҲАЛ ҚИЛАМИЗ”

“МУАММОЛАРНИ БИРГАЛИКДА ҲАЛ ҚИЛАМИЗ”

09 декабрь 2022 йил
165
0

Жорий йилнинг 9 декабрь куни Зарбдор туманида жойлашган Мусиқа ва санъат мактаби мажлислар залида Пробация назоратидаги 65 нафар муаммолари мавжуд бўлган шахслар билан тумандаги ҳамкор ташкилотлар (Соғлиқни сақлаш, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, ёшлар ишлари агентлиги туман кенгаши, маҳалла ва оилани қўллаб қуватлаш бўлими, халқ таълими, туман хокимлиги, хотин-қизлар масалалари бўйича бўлими, ижтимоий кўникма маркази, адлия бўлими) билан биргаликда “МУАММОЛАРНИ БИРГАЛИКДА ҲАЛ ҚИЛАМИЗ” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. 

Ўтказилган тадбир давомида, тумани ИИБ бошлиғи, подполковник Ё.Н.Акабоев йиғилишни очиб бериб, Пробация назоратидаги шахсларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 февралдаги “Ички ишлар органлари Пробация хизмати фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 84-сонли қарори асосида маҳкумларни ижтимоий мослаштириш борасида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда амалга оширалаётган ишларни мазсун моҳияти ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар бўйича тушунтириш бериб ўтди.

Шундан сўнг, сўз маҳкумларга берилиб, уларга жазони ўташ давомида шу кунга қадар ўзларини қийнаб келаётган муаммоларини баён этишлари масъул ташкилот ва орган ходимлари жавоб беришлари маълум қилинди.  

Айрим маҳкумлар ўзларини мавжуд муаммолари бўйича ИИБ бошлиғи, подполковник Ё.Н.Акабоевга мурожаат қилдилар.

Жумладан: маҳкума Т.Т имтиёзли уй  олиш бўйича, маҳкумлар К.К ишга жойлашиш бўйича, Н.Н жазодан озод қилиш масаласида, қилган мурожаатлари бўйича тадбирга таклиф этилган масъул ходимлар томонидан кўтарилган масалаларни ҳал қилиш бўйича тавсиялар аниқ ҳал қилиш борасида тегишли тартибда маълумотларни беришди. 

Тадбир давомида маҳкумларга жазони ўташ тартибига риоя этишлик, жазони ўташни тартибига риоя этиб меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган шахсларни муддатидан илгари шартли равишда жазони ўталмаган қисмидан озод қилиш борасида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар