Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » “Ярашув тўғрисидаги ишларнинг кўриб чиқиш тартиблари, жиноят қонунчилигига ушбу институтнинг киритилиши, жиноий жавобгарликдан озод қилиш институтининг кенгроқ қўлланиш амалиёти”

“Ярашув тўғрисидаги ишларнинг кўриб чиқиш тартиблари, жиноят қонунчилигига ушбу институтнинг киритилиши, жиноий жавобгарликдан озод қилиш институтининг кенгроқ қўлланиш амалиёти”

15 декабрь 2022 йил
295
0

Ярашганлиги муносабати билан кўриб чиқиладиган жиноят ишлар Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 66-прим моддасида назарда тутилган жиноятлар тўғрисида ишлар кўриб чиқилиши мумкин.

Ярашув тўғрисидаги ариза жабрланувчи (фуқаровий даъвогар) ёҳуд унинг қонуний вакили томонидан суриштирув ва дастлабки терговнинг, шунингдек суд муҳокамасининг исталган босқичида, аммо суд маслаҳатхонага киришидан олдин берилиши мумкин.

Аризада етказилган зиён бартараф этилгани, шунингдек ярашганлиги муносабати билан жиноят иши бўйича иш юритилишини тугатиш тўғрисидаги илтимос кўрсатилган бўлиши шарт.

Агар ярашув тўғрисидаги ариза иш биринчи инстанция судида суд муҳокамасидан ўтказилаётганда берилган бўлса, суд уни дарҳол кўриб чиқишга киришади.

Агар иш бўйича бир неча жабрланувчи бўлса, фақат барча жабрланувчилар билан ярашувга эришилган тақдирда, ярашув тўғрисидаги ишни юритиш мумкин.

Аризани қабул қилиш пайтида суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд жабрланувчига ёки унинг қонуний вакилига суд ярашувни тасдиқласа, у мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушинтириши шарт.

Ярашув  тўғрисидаги  жиноят ишини судга юбориш тартибига кўра, суриштирувчи, терговчи, прокурор жабрланувчининг (фуқоровий даъвогарнинг) ёки унинг қонуний вакилининг ярашув тўғрисидаги аризасини олгач, етти суткадан ортиқ бўлмаган муддатда гумон қилинувчининг, айбланувчининг розилиги билан ишни судга юбориш тўғрисида қарор чиқаради.

Қарорнинг тавсиф қисмида қуйидагилар кўрсатилади: жиноят иши қўзғатилишининг асослари, ишда гумон қилинувчи, айбланувчи сифатида иштирок этишига жалб қилинган шахслар тўғрисдаги маълумотлар, улар айбланаётган қилмишлар ва уларга нисбатан қўлланилган эҳтиёт чоралари, шунингдек ярашув тўғрисидаги аризанинг мазмуни ҳамда гумон қилинувчи, айбланувчининг аризага муносабати.

Қарорнинг қарор қисмида, ишни судга юбориш тўғрисидаги, эҳтиёт чораси тўғрисидаги, шунингдек фуқаровий даъвони таъминлаш чоралари тўғрисидаги, ашёвий далиллар тўғрисидаги қарор кўрсатилади.

Агар иш бўйича гумон қилинувчи, айбланувчи сифатида иштирок этиш учун бир неча шахс жалб қилинган бўлиб, барчаси билан ҳам ярашувга эришилган бўлмаса, ярашувга эришилмаган гумон қилинувчиларга, айбланувчиларга тааллуқли материаллар ажратилади ва улар бўйича иш юритиш умумий қоидаларга риоя этилган ҳолда амалга оширилади, бу ҳақда қарорда кўрсатилади.

Иш қарор чиқарилгандан кейин уч сутка ичида прокурорнинг розилиги билан судга юборилади.

Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд муҳокамаси жиноят иши судга келган пайтдан эътиборан ўн суткадан кечиктирмай ўтказилади.

Суд мажлисида гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, жабрланувчи (фуқаровий даъвогар), уларнинг қонуний вакиллари, химоячилари, прокурор иштирок этади. Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд муҳокамаси жабрланувчининг ярашув тўғрисидаги аризасини ўқиб эшиттириш билан бошланади.

Суд гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ва жабрланувчининг (фуқаровий даъвогарнинг) содир этилган жиноят холатлари тўғрисидаги сўзларини эшитади.

Суд ярашувнинг ихтиёрийлиги ва унинг сабабларини, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ўз айбига ихтиёрий иқрор бўлганлигини, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ўзи содир этган қилмишининг оқибатларини англаганлигини ва етказилган зарарни бартараф этиш чораларини кўрган-кўрмаганлигини, жабрланувчига (фуқаровий даъвогарга) ёки гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчига бирон-бир тазйиқ бўлган-бўлмаганлигини, етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш билан боғлиқ масалаларни, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, уларнинг қонуний вакиллари ярашувга розиликларини аниқлайди.

Шундан сўнг суд химоячи ва прокурорнинг фикрини эшитади.

Агар суд мажлиси давомида ярашув, айбга иқрор бўлиш иҳтиёрий эмаслиги, зарарни қоплашдан бош тортиш, шунингдек содир этилган қилмишда оғирроқ жиноят таркиби белгилари мавжудлиги аниқлангудек бўлса, суд умумий қоидалар бўйича дастлабки тергов юритилиши учун ишни прокурорга юбориш тўғрисида ажрим чиқаради.

Суд муҳокамасининг натижалари бўйича суд қонунда белгиланган тартибда ажрим чиқаради.

Суднинг ажрими қуйидаги қоидалар бўйича тузилади.

Суд ажримининг кириш қисмида ажрим чиқарилган вақт ва жой,  ажрим чиқарилган суднинг номи, судьянинг, суд мажлиси котибининг, тарафларнинг, таржимоннинг исми, отасининг исми ва фамилияси, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг исми, отасининг исми ва фамилияси, туғилган йили, ойи, куни ва жойи, яшаш жойи, ишлаш жойи, машғулоти, маълумоти ва иш учун аҳамиятга молик бошқа маълумотлар кўрсатилади.

Суд ажримининг тавсиф асослаш қисмида ярашув учун асос бўлган ҳолатлар баён этилади, ушбу Кодекснинг 585-моддасида санаб ўтилган масалаларга жавоблар ифодаланади.

Ажримнинг қарор қисмида суд қуйидаги масалаларни ҳал этади:

1) суд мажлиси баённомасини тасдиқлаш ҳамда жиноят ишини тугатиш ёки уни умумий қоидалар бўйича дастлабки тергов юритиш учун прокурорга юбориш тўғрисидаги;

2) эҳтиёт чораси тўғрисидаги;

3) ашёвий далиллар тўғрисидаги;

4) зарарни қоплаш тўғрисидаги.

Суднинг ажримига гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, жабрланувчи (фуқаровий даъвогар), уларнинг қонуний вакиллари, химоячи томонидан ҳусусий шикоят берилиши ҳамда прокурор томонидан ҳусусий протест келтирилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 25 октябрь кунги «Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида» ги  № 27 сонли қарорида ярашув тўғрисидаги аризанинг шакли, мазмуни ва уни тақдим этиш тартибига нисбатан қонунда муайян талаблар қўйилганлиги,

Бунга; ярашув тўғрисидаги ариза ҳар доим ёзма шаклда тақдим этилиб, унда жиноят натижасида етказилган зарар бартараф этилганлиги, (ёки жабрланувчининг зарарни ундиришдан воз кечганлиги) ва ярашганлиги муносабати билан жиноят ишини тугатиш ҳақидаги илтимос кўрсатилган бўлишлиги,

ярашув тўғрисидаги иш юритиш масаласини қўзғатиш ҳуқуқига қонунда белгиланган тартибда жабрланувчи (фуқаровий даъвогар) деб топилган шахс ёки унинг қонуний вакили эгалиги,

жабрланувчи билан айни бир вақтнинг ўзида ишда фуқаровий даъвогар ҳам қатнашган ҳолларда ярашув тўғрисидаги иш юритишни бошлаш учун ҳам жабрланувчи, ҳам фуқаровий даъвогар томонидан тегишли ариза берилган бўлиши шартлиги,

иш бўйича бир гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ва бир неча жабрланувчи бўлган ҳоллар учун ҳам қонунда айнан шундай талаблар белгиланган. Жабрланувчининг ҳатто бирортасидан тегишли ариза бўлмаган ҳолларда ҳам ярашув тўғрисида иш юритиш мумкин эмаслиги, бундай ҳолларда жиноят иши бўйича иш юритиш умумий асосларда олиб борилши ҳақида талаб қўйилган.

Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд зиммасига қонун билан юклатилган мажбуриятлардан бири, бу – ярашув суд томонидан тасдиқлангандан кейин келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларни жабрланувчи (фуқаровий даъвогар) га тушунтириш шартлигидир. Қоуннинг ушбу талабига риоя этмаслик ярашув тўғрисидаги иш бўйича чиқарилган қарорнинг бекор қилинишига асос бўлиши мумкин.

Ярашув тўғрисидаги иш бўйича қарор чиқариш ва судга юбориш учун қонунда ўн суткалик муддат белгиланган, ушбу муддат жабрланувчи (фуқаровий даъвогар) томонидан ариза берилган кундан бошлаб ҳисобланади. Башарти, ариза жиноят иши қўзғатилгунга қадар берилган бўлса, унда бу муддат жиноят ишининг қўзғатилган кунидан бошланади. Бордию, ариза берилган вақтда жиноят иши бўйича қилмишнинг Жиноят кодекси 66 прим 1 моддасида кўрсатиб ўтилган жиноят таркибларидан бирини ташкил этиш-этмаслик масаласи ҳал қилинмаган бўлса, аризани кўриб чиқиш муддати қилмишнинг квалификация қилиш учун етарли асослар аниқланган вақтдан бошлаб ҳисобланади.

Жиззах вилоят суди судьяси  Н.Эрназаров

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар