Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » ЗАРБДОР ТУМАНИДА ОТА-ОНАСИДАН ЭРТА АЙРИЛГАН 1 НАФАР ЁШГА УЙ БЕРИЛДИ.

ЗАРБДОР ТУМАНИДА ОТА-ОНАСИДАН ЭРТА АЙРИЛГАН 1 НАФАР ЁШГА УЙ БЕРИЛДИ.

21 декабрь 2022 йил
332
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 август  “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5216-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 октабрдаги 656-сонли “Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Зарбдор туманида 1 нафар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшга барча шароитларига эга уй-жойларни тантанали равишда топшириш маросими бўлиб ўтди. 

Тадбирда туман ҳокими Зафар Рузиев, туман прокурори Равшан Машарипов, туман ҳокимлиги болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси мудири Лочинбек Умматов, туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Тўлқин Қодиров 2-сектор ҳудудидаги “Янгиобод” маҳалласи раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси кенг жамоатчилик вакиллари, маҳалла оқсоқоллари иштирок этиб, ёшларга янги уйларнинг калитларини тантанали равишда топширдилар.

Тадбирда сўз олганлар, янги хонадон соҳибларини қувончли кун билан самимий табриклашиб, бугунги кунда меҳрга муҳтож бўлган фарзандларни ҳар тамонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш борасида туманда давомий ишлар амалга оширилаётганини таъкидлаб ўтдилар ҳамда дуога қўл очиб уларга келгуси ишларида ривож тилади.

Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар