Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Зарбдор тумани ҳокими Рузиев Зафар Шароповичнинг ҳудуд ёшларига МУРОЖААТИ

Зарбдор тумани ҳокими Рузиев Зафар Шароповичнинг ҳудуд ёшларига МУРОЖААТИ

23 апрель 2024 йил
315
0

Азиз ёшлар!

Зарбдор тумани Ёшлар ишлари бўлими томонидан сизларга йўлланган мурожаатни ўқиб, Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишдаги ролингиз тобора ортиб бораётганини яна бир бор ҳис қилдим.

Давлатимиз Раҳбари томонидан мамлакатимизда жорий йилни “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилиниши, ҳар бир маҳаллада ёшлар билан манзилли ишлаш борасида олдимизга улкан вазифаларни қўймоқда.

Бу вазифаларни амалга ошириш учун ўтган йилнинг ўзида туманимизда “Ёшлар дафтари” орқали 1464  нафар ёшларга 1 млрд 800 млн сўмлик ёрдам кўрсатилди.

Ёшлар баланси” асосида 661 нафар “қизил” тоифадаги ёшлар 21 нафар сектор ва ташкилот раҳбарларига номма-ном бириктирилди. Амалий чоралар натижасида уларнинг ҳаммаси “яшил” тоифага ўтказилди.

Ҳар бир маҳаллада “фуқаробай” тасдиқланган “Ёшлар бандлик дастурлари” амалга оширилиб, 264 нафар ишсиз ёшлар ва 856 нафар мактаб битирувчиларининг бандлиги таъминланди.

Шунингдек, ёшларнинг 1238  нафарига 10,7 млрд сўм имтиёзли кредит, 291 нафарига деҳқончилик учун 213 гектар экин майдонлари ажратилди.

Маҳалла, мактаб, профессионал таълим ва олийгоҳлар тизимида ўтказилган “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги мусобақаларда туманимизнинг 31 нафар ёшлари юқори натижаларни қўлга киритди. Лекин, туманимизда ёшларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва манфаатларини кафолатлаш, уларни баркамол қилиб тарбиялаш, ҳаётда ўз ўринларини топишларига қаратилган ишларимизни янада такомиллаштиришимиз лозим.

Шу боис, жорий йилда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш,  уларнинг бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича зарур чораларни кўрамиз.

Бунинг учун, биринчи навбатда “Ёшлар дафтари” тизими орқали 454 нафар ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал қилишга асосий эътиборимизни қаратамиз.

“Ёшлар баланси” асосида 309 нафар давлат кўмагига муҳтож ёшларни 6 нафар сектор ва ташкилот раҳбарларига бириктириб, йил якунига қадар уларни тўлиқ “яшил” тоифага ўтказамиз.

Йил якунига қадар тадбиркорлик қилиш истагидаги 720 нафар ёшларимизнинг бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун 18 млрд 500 млн сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратамиз.

Деҳқончилик қилиш истагидаги 700 нафар ёшларга 700 гектар унумдор экин майдонларидан ажратиб, ҳар бир ёшнинг йилига ўртача 40-50 млн сўм даромадга эга бўлишини таъминлаймиз.

“Ёшлар бандлик дастурлари” орқали 12 та маҳаллани ёшлар ишсизлигидан ҳоли ҳудудга, “Ҳаракатлар режаси” орқали барча маҳаллани ёшлар жиноятчилигидан ҳоли ҳудудга айлантирамиз.

Шунингдек, хорижда ишлаш истагидаги 180  нафар ёшларни мономарказ, касб-ҳунар маркази ва техникумда чет тили ва касб-ҳунарга ўқитиб, ташкиллаштирилган тартибда ривожланган давлатлардаги хавфсиз ва юқори даромадли иш ўринларига юборамиз.

500 нафар битирувчиларимизни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган замонавий касбларга ўқитиш орқали бандлигини таъминлаймиз.

Хорижий тил сертификатига эга ёшлар сонини 4 минг 400 нафарга, ёш китобхонлар сонини 12 минг нафарга етказиш чораларини кўрамиз.

Бунинг учун ўқувчи ёшларимизни иккита хорижий тил ва битта касбга ўргатиш бўйича мактабларда барча зарур шароитларни яратамиз.

Ай-Ти соҳасига қизиқиши бор 48 нафар ёшларни “Ҳар бир маҳалладан икки нафар дастурчи” лойиҳасига жалб қилиш орқали соҳадаги юқори даромадли ишлар билан таъминлаймиз.

Шунингдек, 2 та мактабга қўшимча бино қуриш, 1 та спорт майдончалари барпо этилади, 1 та касб-ҳунарга ўқитиш маркази, 1 та мактабгача таълим муассасаси, 1 та Баркамол авлод болалар мактаби, тумандаги 32 та мактаб биноларидан қўшимча хоналар ажратилиб ёшларимизга 2 та тил ҳамда  1 та ҳунар ўрганишлари учун қулай имкониятлар яратиб берилади.

Олдимизга қўйган бу улкан режа ва вазифаларни амалга оширишда сиз азиз ёшларимиз биз билан бир сафда бўлиб бор куч ва имкониятингизни сафарбар этишингизга, ташаббусни ўз қўлингизга олиб, маҳаллангиз ва тенгқурларингизнинг ҳаётини яхшилаш, туманимизни янада обод қилиш йўлида бор куч ғайратингизни аямаслигингизга ишонамиз.

Биз туман раҳбарлари сиз азиз ёшларимизнинг таклиф ва ташаббусларини амалга ошириш учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этишга тайёрмиз.

Лекин, “Қарс икки қўлдан чиқади” – деган доно нақлга таяниб, сиз азиз ёшларимиз ҳар дақиқанинг қадрига етиб, ўз устингизда тўхтовсиз ишлашингиз, китоб ўқишингиз ҳамда хорижий тилларни ўрганишни “қатъий кун тартибингиз”га айлантиришингиз ҳамда туманимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга камарбаста бўлишингиз лозим.

Умуман олганда биз туман раҳбарияти сизларни доим қўллаб-қувватлаймиз. Туманимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга сиз ёшларни ҳам ташаббус ва фаоллик кўрсатишга чақириб қоламиз.

Эътиборингиз учун раҳмат! 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар