Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » “Сайҳунобод ва Уйчи тажрибаси” асосида Зарбдор туманида аҳоли даромадлари оширилмоқда

“Сайҳунобод ва Уйчи тажрибаси” асосида Зарбдор туманида аҳоли даромадлари оширилмоқда

03 июнь 2024 йил
323
0

Давлатимиз раҳбарининг 9-10 апрель кунлари Жиззах вилоятига ташриф буюрди. Ташриф давомида аҳолининг таморқаларидан фойдаланиш ва даромадини ошириш бўйича алоҳида эътибор бериди 

Аҳоли даромадларини, бозорлар тукин сочинлигини таъминлаш орқали турмуш фаровонлигига эришишда томорқадан унумли фойдланишнинг ўрни катта. Ахир халқимизда "Ер хазина, тупрок олтин" деган доно гап бор. Унга бор мехрингни берсанг, эъзозласанг сендан саҳоватини аямайди, ризк насиба беради. Зарбдор туманида ҳам томорқасини обод килиб, маҳалласига файз қўшаётган, рўзғорига барака киритаётган оилалар кўп. Маҳалла еттилигининг саъйи харакатлар орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадини оширишда ижобий натижаларга эришилмоқда. 

Жумладан: туманда томорқаси мавжуд 24 та маҳалладаги қўшимча даромад олишга имконият бериладиган меҳнат қилишга мойиллиги бўлган 5-7 та оилалар намуна тарзида танлаб олинди.

24 та маҳалладаги 1,2 мингта хонадонда етиштирилаётган маҳсулотнинг харидори сифатида 9 та лидер тадбиркор ўз ишини бошлади. Тумандаги аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланиш буйича ўрганиш жараёни маҳаллаларнинг ихтисослашувига кўра асаларичилик, балиқчилик, иссиқхона, паррандачилик, беданачилик ва шунга ўхшаш бошқа "даромад келтирувчи миллий лойиҳалар пакети" 8,9 мингта хонадонларга таклиф этилиб, бугунги кунда мазкур хонадонларга 162 та асалари қутилари, 325 та иссиқхоналар, 28,5 минг бош товуқлар, 44,5 минг дона кўчатлар, 3,6 минг бош беданалар, 538 бош қўй ва 25 дона мотокултиваторлар етказиб берилди. Натижада, лойиҳалар пакети етказилган ҳар бир хонадон 50-60 млн сўмдан даромад олиб, аҳолини ўзини-ўзи бандлиги таъминланади.

Шу билан бирга, ҳисобот даврида (8 апрелдан — 31 май кунига қадар) жами 2656 та ишсиз фуқароларни (1 897 та ўзини ўзи, 42 та легаллаштириш, 717 та банк кредитлари орқали тадбиркорликка жалб қилиш) бандлиги таъминланди.

Туманда 3 минг нафар чет давлатда юрган мигрантлар бўлиб, 1,9 минг нафар фуқароларнинг муаммолари ўрганилиб, 1,2 минг нафар фуқаролар қайтиш истагини билдирган.

Бугунги кунда 517 нафар фуқаролар чет давлатдан қайтган. Уларнинг 113 нафарининг бандлиги таминланган, 63 нафари норасмий секторда банд (қурилиш,савдо) жойлаштирилди, 7 нафари таълим олишга тайёргарлик кўришга жалб қилинди. Тижорат банклари томонидан ) 24 та маҳаллаларга 4 та давлат тижорат банклари бириктирилиб, ҳар бир маҳалланинг бизнес-режалари тўлиқ ишлаб чиқилди. 

Жумладан: 11,0 млрд сўм (АТ "Агробанк" 1,7 млрд сўм, АТ "Микрокредит банк" 6,9 млрд сум, АТ "Халк, банк" 1,9 млрд сўм, "Алоқа банк" 0,5 млрд сўм) кредит ажратилди. Ҳар бир маҳаллада бириктирилган банклар ва ҳоким ёрдамчилари томонидан ўртача 5-7 та кам даромадли жами 170 тага яқин хонадонлар танлаб олиниб, уларга кўмак ишлари якунланди.

Май ойи давомида 24 та маҳалланинг ҳар биридан май-август ойларида  10 тадан микролойиҳа амалга ошириш учун ҳонадонлар танлаб олинди. Май ойи якунига кўра туман миқёсида 143 та микролойиҳалар амалга оширилди. Амалга оширилган лойиҳаларга асосан 263 та иш ўринлари яратилди.

“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг молиявий инстурментларидан фойдаланган ҳолда тумандаги 24 та маҳаллада 89 та (7 702 млн.сўм) кредит ажратилди. Ушбу ажратилган кредитлар махаллада янги тадбиркорликларни очишга ва тадбиркорликни кенгайтиришга йуналтирилган.

Май ойида тумандаги тадбиркорлар билан учрашувлар натижасида тадбиркорлар муроажатлари ўрганилиб жойида хал этиш чоралари кўрилди ҳамда 25 та фуқороларнинг мурожаатлари ўрганиб чиқиш жараёнида.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида 2024 йилнинг 2-4 чорагида 8 027 та аҳоли бандлиги таъминланади (2-чоракда 4 048 та, 3-чоракда 2 944 та,
 4-чоракда 1 030 та).
Туман бўйича жами 2,3 минг гектар таморқа ерлари бўлиб, уларнинг барчасига ахоли эхтиёжлари учун сабзавот ва полиз экинлари экилган.

Мазкур ер майдонларига туманнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, картошка, сабзи, бодринг ва булғор қалампири экилди, уларга Сайхунобод тажрибаси асосида экспортер корхоналар бириктирган ҳолда 2-чоракда 5100 та, 3-чоракда 4550 та, 4-чоракда 1475 та фуқарони бандлиги таъминланади.

Жумладан: Пиллачилик тармоғида апрель-май ойларида 2 263 та аҳолини бандлиги, деҳқон хўжалиги бўйича аукционга чиқарилган ерларни ижарага бериш ҳисобига 2-чоракда 738 та, 3-чоракда, 321 та, 4-чоракда 245 нафар, 1,6 минг гектар майдонда 49 та балиқчилик хўжалиги ташкил этилган бўлиб, мазкур хўжаликларда 2-чоракда 178 та, 3-чоракда 284 нафар, 1 та пахтачилик ва 1 та ғаллачилик кластерлари фаолият юритиб, уларга 811 та фермер хўжаликлари бириктирилган, 2-чоракда ушбу кластер ва фермер хўжаликларида 1 410 та, 3-чоракда 1 521 та ва
4-чоракда 1 418 та аҳоли иш билан таъминланади. 

Инвестиция, хизмат кўрсатиш ва қурилиш соҳаси бўйича
2024 йилнинг 2-4 чорагида 2 927 та аҳоли бандлиги таъминланади (2-чоракда 994 та, 3-чоракда 1482 та, 4-чоракда 451 та).

Масалан: Инвестиция соҳасида 2-чоракда 1 млн долларлик 3 та саноат корхонаси (62 та иш ўрни), 3-чоракда 1,2 млн долларлик 3 та саноат корхонаси (32 та иш ўрни), 4-чоракда 5,1 млн долларлик 2 та саноат корхона (54 та иш ўрни) ишга тушади.

Бугунги кунда январ-май ойида 26,1 млрд сўмлик лойихалари ишга тушурилиб 73 та (шундан 16 та саноат, 53 та хизмат кўрсатиш ва 4 та қишлоқ хўжалигида) иш ўрни яратилди. Тумандаги халқаро магистраль йўл бўйида биргина 0,7 млн долларлик йўл бўйи хизмат кўрсатиш лойиҳаси ишга тушиши натижасида 172 нафар, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида 2-3 чоракда 217 та янги микролойиҳалар (музқаймоқ қуйиб сотиш, салқин ичимликлар савдоси) ҳисобига 387 та ёшларнинг бандлиги таъминланади.

январ-май ойларида хизмат кўрсатиш шаҳобчаларини ташкил этиш бўйича белгиланган режа ижроси 51 та ёки 106,3%га бажарилиб 164 та иш ўринлари яратилди.  Қурилиш соҳасида 2 та янги уй-жой массивларида 2 та кўп қаватли уйлар қўрилишида 2-чоракда 227 нафар, 3-чоракда 415 нафар ва 4-чоракда 365 нафар ишсизларнинг бандлиги таъминланади. Натижада, туманда апрель ойининг ўзида 1 473 та, май ойида 2 407 мингта ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланди.

 

Нурматов Қиличбек Бахтиёрович 

Зарбдор тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва

камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича

биринчи ўринбосари – туман иқтисодий

тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш

бўлими бошлиғи

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар