Халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгашининг қирқ тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.
2022 йил 8 ноябр куни туман ҳокимлиги кичик мажлислар залида Халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгашининг қирқ тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга ошириш, бюджетнинг даромадлар базасини ошириш ва янги иш ўринлари барпо этиш, Туманда ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати, Туманда секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти, мурожаатлар билан ишлаш ҳолати, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 145-сонли қарори ижроси, Зарбдор тумани маҳаллий бюджетининг 2022 йил 3-чорак даромадлар режасини орттириб бажарилган қисми ҳисобидан шаклланган маблағларни йўналтириш, Жиззах вилояти халқ таълими бошқармасининг тумандаги бўшаб қолган 4 ва 12-сонли умумтаълим мактаблари директорлигига тавсия қилинган номзодлар дастурларини кўриб чиқиш ва директорликка тавсия қилиш ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.
Халқ депутатлари туман Кенгашининг қирқ тўққизинчи сессияси кун тартибига киритилган барча масалалар кўриб чиқилди ва депутатлар томонидан тегишли қарорлар қабул қилинди.