Зарбдор туманида имконияти чекланганлар учун байрам тадбири ўтказилди
“Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Aссамблеясининг 1992 йил 14 октябрдаги қарорига асосан ҳар йили “3 декабр – Халқаро ногиронлар куни” сифатида республикамизда кенг нишонланиши ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган кучли ва манзилли ижтимоий ҳимоя сиёсатининг яққол исботидир.
Бугун Зарбдор туман ҳокимлиги ҳамда "Маҳалла хайрия жамоат фонди" томонидан "Марҳабо" тантаналар масканида "3 декабрь — Халқаро ногиронлиги бўлган шахслар куни" муносабати билан бўлиб ўтган байрам шодиёналари ҳам шулар жумласидандир.
Тадбирда Ногиронлар жамияти аъзолари, туман Кўзи ожизлар жамияти аъзолари ва барча турдаги жамиятнинг ногиронлиги бор шахслар иштирок этди.
Унда туман ҳокими ўринбосари Раҳимберди Анқаев сўзга чиқди ва очиб берди.
Дастур давомида туман Маданият бўлими хушовоз хонандалар куй-қўшиқлари билан янада файзли давом этди.
Байрам якунида ҳокимликнинг эсдалик совғалари берилди.
Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати