Халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгашининг элликинчи сессияси бўлиб ўтди.
2022 йил 27 декабр куни туман ҳокимлиги кичик мажлислар залида Халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгашининг элликинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-31-сонли қарори ижроси тумандаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5742-сонли Фармонининг ижроси, туман ҳудудида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорлардаги нарх-наво барқарорлигини сақлаш юзасидан зарур чора-тадбирларни белгилаш, тумандаги ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларни “Темир дафтар”дан чиқариш, “Саховат ва кўмак” жамғармасига келиб тушган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида учраётган долзарб муаммо ва камчиликлар ҳамда уларнинг ечими, Жиззах вилояти халқ таълими бошқармасининг тумандаги бўшаб қолган 24-сонли умумтаълим мактаби директорлигига тавсия қилинган номзодлар дастурларини кўриб чиқиш ва директорликка тавсия қилиш ҳамда бошқа масалалар кўриб чиқилди.
Халқ депутатлари туман Кенгашининг элликинчи сессияси кун тартибига киритилган барча масалалар кўриб чиқилди ва депутатлар томонидан тегишли қарорлар қабул қилинди.