Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ КОНСТИТУЦИЯ КУЧГА КИРДИ

ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ КОНСТИТУЦИЯ КУЧГА КИРДИ

08 май 2023 йил
292
0

01.05.2023 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий қонун 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган  Ўзбекистон Республикаси референдумида умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинган. 

Қонунга асосан 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди, унинг янги таҳрири тасдиқланди.

Конституциявий Қонун референдум якунлари Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан расмий эълон қилинган кундан эътиборан 2023 йил 1 майда кучга кирди.

Конституция нормалари тегишли қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинишидан ёки мавжудлигидан қатъи назар, тўғридан-тўғри амал қилади.

Амалдаги чақириқ Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати ушбу Конституциявий Қонун кучга кирган пайтдан эътиборан ўз фаолиятини янги таҳрирдаги Конституцияда белгиланган ваколатларга мувофиқ амалга оширади.

Конституциянинг XXIII боби Cуд ҳокимияти тўғрисида бўлиб, 130-моддасида Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон  Республикасида  суд  ҳокимияти  қонун  чиқарувчи ва  ижро  этувчи  ҳокимиятдан,  сиёсий  партиялардан,  фуқаролик жамиятининг бошқа институтларидан мустақил ҳолда иш юритади.

Вазирлар Маҳкамасига қонунчиликни Конституцияга мувофиқлаштириш бўйича чора-тадбирлар дастурини икки ойлик муддатда ишлаб чиқиш топширилди.

Ҳужжатлар Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.05.2023 йилдан кучга кирди.

 

Жиноят ишлари бўйича

Зарбдор туман судининг раиси

Ш.Х.Мирзаахмедов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар